Ар-Риёз шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди
Декабрь 24, 2025. 21:55 • 51 сония
• 95ТОШКЕНТ, 24 декабрь. / “Дунё” AA/. Ар-Риёз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация кеча Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг консуллик масалалари бўйича ўринбосари Иҳаб бин Муҳаммад Аль-Нажжар билан консуллик маслаҳатлашувларининг биринчи даврасини ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ушлаб туриш, вақтинча сақлаш ҳамда депортация қилиш ҳолатларида ўзаро хабардор этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳужжатларни ўзаро тан олиш ва апостиль тизими, миграция ҳамда консуллик хизматларини рақамлаштириш йўналишларида тажриба алмашиш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Саудия Арабистони Подшоҳлигида хорижий мамлакатлар фуқаролари учун жорий этилиши режалаштирилаётган янги рақамли платформани Ўзбекистонда ҳам татбиқ этиш юзасидан келишувга эришилди. Мазкур тизим хорижий фуқароларнинг Саудияда бўлиши давомида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни олдиндан аниқлаш ва самарали ҳал этишга хизмат қилади.
Мулоқот якунида консуллик маслаҳатлашувларининг иккинчи даврасини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германиядан муносабат: Марказий Осиё бугун дунё саҳнасида яхлит ва кучли овозга эга бўлмоқда

