Ўзбекистон–Япония ўртасида сайёҳлар алмашинуви ривожланмоқда
Декабрь 22, 2025. 14:04 • 49 сония
• 166
ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /“Дунё” AA/. 2025 йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўзаро сайёҳлик сафарларининг сезиларли ўсиши қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–ноябрь ойида Японияга борган Ўзбекистон фуқароларининг 2,2 минг нафари саёҳат мақсадида, 294 нафари қариндошларни йўқлаш мақсадида , ўқиш учун эса 137 нафари, хизмат юзасидан 58 нафари ҳамда 4 нафар фуқаро даволаниш мақсадида сафар қилган.
Бу даврда Ўзбекистонга қарийб 30 минг нафар япониялик туристик мақсадда ташриф буюрган. Япониялик сайёҳлар сони аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 41,1 фоизга кўпайган.
Японияликларнинг сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 27,6 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш – 1,5 минг нафар, хизмат юзасидан – 784 нафар, ўқиш учун – 71 нафар, тижорат мақсадида – 1 нафар ташриф қайд этилган.
Ўзаро ташрифлар динамикаси гуманитар алоқаларнинг мустаҳкамланаётгани, ҳар икки мамлакатнинг маданий меросига қизиқиш ортиб бораётгани ҳамда туризм соҳасидаги қўшма ташаббуслар самарадорлиги ошганини кўрсатмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди