Хитойда Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари намойиш қилинди
Апрель 07, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 53
ЧЖУНШАНЬ, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Чжуншань шаҳар Тижорат бюроси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятларига бағишланган тадбирда ҳудуднинг 20 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари, экспорт имкониятлари, инвесторлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар тизими ҳамда истиқболли савдо ва инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Хитой томони юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай ва хавфсиз ишбилармонлик муҳити, визасиз режимнинг жорий этилгани ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновларнинг мавжудлиги ўзаро алмашинувларни янада фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Мулоқот чоғида Чжуншань шаҳри Савдо-саноат палатаси раҳбари Чжан Лью шу йил маҳаллий етакчи компаниялардан иборат делегацияларнинг Ўзбекистон ҳудудларига қатор бизнес-миссияларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси