Logo

Маскат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди

Апрель 04, 2026. 15:00 • 2 дақ

116
Маскат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди

МАСКАТ, 5 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон инвестиция агентлиги вице-президенти Мулҳам Башир ал-Жарф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўмон инвестиция агентлиги томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган сармоялар учун миннатдорлик билдирилди.

Ўзбекистон ва Ўмон томонидан ташкил этилган Ўзбек–Ўмон қўшма инвестиция компанияси ҳозирга қадар мамлакат иқтисодиётига 250 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритиб, қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Сурхондарё вилоятида ташкил этилаётган “Сурхон–Агро” эркин иқтисодий зонаси ҳақида маълумот берилди. Ушбу лойиҳага Ўмон инвестиция агентлигини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов номидан Ўмон инвестиция агентлиги раҳбариятига жорий йил 16–19 июнь кунлари бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумига таклифнома топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш