ЖЧ-2026 мезбонлари турнирни бошлаб беришда давом этмоқда: навбат Канада ва АҚШга

Июнь 12, 2026. 16:30 • 2 дақ

59
ЖЧ-2026 мезбонлари турнирни бошлаб беришда давом этмоқда: навбат Канада ва АҚШга

ВАШИНГТОН-ОТТАВА, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлган Канада мундиаль доирасидаги ўзининг илк учрашувини ўтказади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“B” гуруҳида Канада терма жамоаси Босния ва Герсеговинага қарши куч синашади. Беллашув Торонтодаги “Bi-mo Fild” стадионида, Тошкент вақти билан 23:59да бошланади. Ўйинни аргентиналик ФИФА рефериси Факундо Телё бошқариб боради.

Таъкидлаш жоизки, 13 июнь куни (Америкада 12 июнь) Тошкент вақти билан 06:00да ЖЧ-2026нинг яна бир мезбон давлат – Қўшма Штатлар “D” гуруҳи доирасида Парагвай терма жамоасига қарши ўзининг биринчи баҳсини ўтказади. Учрашув Лос-Анжелесдаги “Sou-Fay” стадионида бўлиб ўтади. Бош ҳакам этиб нидерландиялик Денни Маккели тайинланган.

Шунингдек ўқинг

ЖЧ-2026нинг илк ўйинида турнирнинг яна бир мезбони – Мексика Мехико шаҳридаги “Asteka” стадионида Жанубий Африка жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. “А” гуруҳининг бошқа бир баҳсида эса Жанубий Корея терма жамоаси Чехиядан 2:1 ҳисобида устун келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, биринчи ўйинини 18 июнь куни Колумбияга (Тошкент вақти билан 07:00), 23 июнь куни Португалияга (22:00) ва 28 июнь куни Конго ДРга (04:30) қарши ўтказади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш