Польша компанияси Ўзбекистонда макарон ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Июнь 12, 2026. 17:00 • 51 сония
• 12ВАРШАВА, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Makarony Babuni” компанияси раҳбари Ричард Качоровский бошчилигидаги бизнес-миссияси Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дастур доирасида делегация Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий ҳамкорлик миллий ассоциацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси вакиллари ва ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.
Шунингдек, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тайёр инфратузилмага эга саноат майдонлари кўздан кечирилди.
Ташриф якунлари бўйича мамлакатимизда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, функционал ёдланган унни Польшага экспорт қилиш ҳамда компаниянинг Польшадаги корхоналарига Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилиш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




