“Avesta” АА: Ўзбекистон жаҳон молиявий тизимига интеграциялашув йўлида муҳим қадам ташлади

Август 05, 2026. 19:00 • 2 дақ

16
“Avesta” АА: Ўзбекистон жаҳон молиявий тизимига интеграциялашув йўлида муҳим қадам ташлади

ДУШАНБЕ, 5 август. /“Дунё” АА/. Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлигида “Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ тилини қабул қилиб, глобал молиявий тизимнинг ажралмас қисмига айланмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллифнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ тилининг қабул қилиниши ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур ҳужжатнинг юқори ҳуқуқий мақоми қонунчилик барқарорлиги ва инвесторлар ҳуқуқларини узоқ муддатли ҳимоя қилишнинг мустаҳкам кафолатларини таъминлайди.

Мақолада Ўзбекистон Конституцияси ҳамда бир қатор асосий кодекслар ва қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилганига эътибор қаратилган. Муаллиф фикрича, мазкур янгиликлар Тошкент халқаро молия марказининг мамлакатнинг ягона ҳуқуқий макони доирасида самарали фаолият юритиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Нашрда ёзилишича, Тошкент халқаро молия маркази фаолияти инглиз ҳуқуқи ҳамда Англия ва Уэльс адолат ҳуқуқи тамойиллари асосида ташкил этилади. Мазкур ёндашув халқаро банклар, инвестиция жамғармалари ва трансмиллий корпорациялар учун ҳуқуқий муҳитнинг аниқлиги ва прогноз қилинишини таъминлайди.

Шунингдек ўқинг

Марказнинг энг муҳим институтларидан бири қонунчилик даражасида мустақиллиги кафолатланган Тошкент халқаро тижорат суди бўлади. Халқаро нуфузга эга судьяларни жалб қилиш имконияти ҳамда суд қарорларининг Ўзбекистон ҳудудида мажбурий ижро этилиши хорижий инвесторлар ишончини янада мустаҳкамлайди.

Ушбу қонунда халқаро мутахассисларни жалб этишга қаратилган чоралар, жумладан, соддалаштирилган виза тартиби ва хорижий экспертларни қўшимча меҳнат рухсатномасисиз ишга қабул қилиш имконияти назарда тутилган.

Муаллиф Тошкент халқаро молия марказининг ташкил этилиши нафақат йирик иқтисодий лойиҳа, балки Ўзбекистоннинг эътироф этилган халқаро ҳуқуқий стандартлар асосида жаҳон молиявий тизимига интеграциялашувини таъминлайдиган стратегик қадам эканини таъкидлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш