Россиянинг Узоқ Шарқида меҳнат қилаётган ватандошларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Август 05, 2026. 17:00 • 2 дақ

5
Россиянинг Узоқ Шарқида меҳнат қилаётган ватандошларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди
Россиянинг Узоқ Шарқида меҳнат қилаётган ватандошларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди
Россиянинг Узоқ Шарқида меҳнат қилаётган ватандошларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

ВЛАДИВОСТОК, 5 август. /“Дунё” АА/. Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи минтақаларида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеоконференцияда юртимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонасида йиғилган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Магадан вилоятидаги ҳамюртлар ҳам қатнашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Россия адвокатлари ватандошларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Меҳнат ва миграция қонунчилиги қоидалари, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш ҳақи бўйича қарздорликни ундириш юзасидан зарур маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, иш берувчилар билан низоларни ҳал этиш, меҳнат шартномаси ва бошқа қонуний ҳуқуқлар бузилган ҳолатларда фуқаролар томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Суҳбат чоғида малакали юридик ёрдам олишнинг амалий механизмлари, мумкин бўлган ҳуқуқий хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари бўйича хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур форматдаги суҳбатларнинг ҳудудий қамровини кенгайтириш, Россиянинг Узоқ Шарқи минтақаларида меҳнат қилаётган фуқароларга манзилли консультатив ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш