“Global News Pakistan” АА: Ўзбекистон ва Қирғизистон экологик ташаббусларни халқаро платформаларда фаол илгари сурмоқда
Июль 31, 2026. 19:00 • 2 дақ
• 88
ИСЛОМОБОД, 31 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Global News Pakistan” ахборот агентлиги “Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси: экологик ҳамкорликнинг янги босқич ва истиқболлари” сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётгани эътироф этилган.
Хусусанда, унда икки мамлакат ўртасидаги экологик ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдевори 1996 йил 24 декабрда имзоланган Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим билан яратилгани таъкидланади.
Ахборот агентлигининг ёзишича, 2022–2025-йиллар давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. 2022 йилда Бишкек шаҳрида Қор қоплони ва унинг экотизимларини сақлаш бўйича Глобал дастур Бошқарув қўмитасининг 7-йиғилишида Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. 2023 йилда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий семинар ҳамда 2024 йилда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси доирасидаги Икки йиллик шаффофлик ҳисоботларини тайёрлашга бағишланган ўқув семинари икки мамлакат мутахассисларининг малакасини оширишда муҳим майдонга айланди.
“Экологик муаммолар чегара билмайди. Шу сабабли икки давлат кўплаб халқаро ва минтақавий ташаббусларда биргаликда иштирок этмоқда, – дейилган материалда. – 2019 йилда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКОнинг “Ғарбий Тяншан” трансчегаравий Бутунжаҳон табиий мероси объектини бошқариш бўйича Меморандум имзоланди. Бу ҳужжат ноёб тоғ экотизимларини асраш йўлидаги муҳим механизмга айланди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси