Пусанда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди
Февраль 18, 2026. 09:00 • 46 сония
• 149
ПУСАН, 18 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Пусан шаҳридаги Донг университетида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов элчихона фаолияти ва жорий йилги устувор йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Элчининг таъкидлашича, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги фаолият билан бир қаторда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Иштирокчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсад ва вазифалари, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар учун грант дастурлари, янги технологиялар соҳасида илмий тадқиқотчилар ва мутахассислар учун имкониятлар, ватандошларнинг фарзандларига ўзбек тили, маданияти ва тарихини ўргатишнинг аҳамияти, консуллик хизматларининг шаффофлиги каби масалалар муҳокама қилинди.
Қатнашчилар Ўзбекистон раҳбариятига мамлакатимиз ёшларининг хорижда юқори малакали мутахассислар бўлиб етишишини қўллаб-қувватлаш бўйича яратилаётган шароитлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
