Logo

Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Туркияда малака ошириб қайтди

Февраль 21, 2026. 14:00 • 54 сония

83
Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Туркияда малака ошириб қайтди
Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Туркияда малака ошириб қайтди
Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Туркияда малака ошириб қайтди
Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Туркияда малака ошириб қайтди

КОНЬЯ, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Конья шаҳридаги Нежмеддин Эрбакан университетида ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун “Қишки оромгоҳ” (Kış Kampı) ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар бошқармаси (YTB) кўмагида амалга оширилган ушбу лойиҳа доирасида “Умумий ўтмиш — муштарак келажак” шиори остида ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўқув курсларида юртимиздаги Алфраганус, Жиззах давлат педагогика, Тошкент халқаро кимё ва Урганч давлат университетлари вакиллари иштирок этди.

Лойиҳанинг асосий мақсади икки қардош мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида академик мулоқотни кенгайтириш ва илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчилар туркиялик профессор-ўқитувчиларнинг долзарб мавзулардаги маърузаларини тинглаш билан бирга, ўз илмий изланишлари тақдимотини ҳам ўтказди. Хусусан, Гулноза Одилова (Тошкент халқаро кимё университети), Махсуд Гулманов (Урганч давлат университети) ва Шароф Рашидовнинг (Жиззах давлат педагогика университети) маърузалари анжуман қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Маданий дастур доирасида ўзбекистонлик меҳмонлар Конья шаҳрининг тарихий обидалари – Жалолиддин Румий зиёратгоҳи ва қадимий мадрасалар билан танишиб, Туркиянинг бой маданий мероси ҳақида маълумот олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш