Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди

Сентябрь 20, 2026. 10:30 • 3 дақ

15
Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг IT-салоҳияти Берлинда намойиш этилди

БЕРЛИН, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Рақамли технологиялар вазирлиги, “IT Park Uzbekistan” ҳамда унинг ГФР “IT-PARK UZB GmbH ваколатхонаси томонидан ташкил этилган “Digital Uzbekistan - Berlin 2026” конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германиянинг IT, рақамли технологиялар, консалтинг, инвестиция ва инновация соҳаларидаги 50 дан ортиқ етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда экспертлари, шунингдек, “IT Park Uzbekistan” вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Тадбирнинг мақсади Германия ишбилармон доираларига Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган IT-соҳаси салоҳиятини намойиш этиш ҳамда мамлакатимиз технологик компаниялари ва немис компаниялари, стартаплари ҳамда инвесторлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишдан иборатдир. Мамлакатимиз Европа бозорига глобал рақамли хизматлар ва технологик ечимларни таклиф этувчи ишончли ҳамкор сифатида тақдим этилди.

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов икки мамлакат ўртасида рақамли технологиялар ва IT соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У мамлакатнинг IT-экотизими, технологик компаниялар учун яратилган шароитлар, рақамли хизматлар ривожи ва хорижий ҳамкорлар учун берилаётган имтиёзлар ҳақида сўз юритди.

Германия ишбилармон ва инвестиция доиралари вакиллари ўзбекистонлик мутахассисларнинг салоҳияти ҳамда хорижий компаниялар учун яратилган шароитлар немис бизнеси учун янги имкониятлар очаётганини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг IT-экотизимига бағишланган сессияда “SaaS”, “FinTech”, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва “RegTech” йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатнинг “OX”, “Geomotive” ва “Moneff” каби етакчи технологик компаниялари немис тадбиркорларига ўз маҳсулотлари ва инновацион ечимларини тақдим этдилар.

Шунингдек ўқинг

Нетворкинг-сессия давомида B2B музокаралар ўтказилди, янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди ва қўшма лойиҳалар бўйича қатор келишувга эришилди. Шунингдек, “IT Park Uzbekistan” фаолияти ва мамлакатнинг туристик салоҳиятига оид материаллар тақдим этилди. Берлинда ўтказилган конференция ва учрашувлар Ўзбекистонда IT-соҳасини янада ривожлантириш ва инновациялар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ева Гереш, “Cambridge Innovation Center (CIC) Berlin” директорлар кенгаши аъзоси:

— Биз Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган инновацион экотизими ҳақида атрофлича маълумот олдик ва бу менда катта таассурот қолдирди. Бугун “CIC Berlin” ва “IT Park Uzbekistan” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганидан жуда мамнунман — бу шериклигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Ҳозирда биз бир қатор истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилмоқдамиз ва иккала мамлакат стартаплари учун катта имкониятлар мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Файзулла Ўлмасов, “IT Park Uzbekistan”нинг Европа бозорлари бўйича глобал ўсиш раҳбари:

— Тадбир Ўзбекистоннинг Германиядаги экспорт салоҳиятини, хусусан, стартапларимиз ва IT-компанияларимиз фаолиятини тақдим этишга бағишланди. Унинг мақсади Германия бизнес-жамиятини Ўзбекистонда, айниқса “IT Park”да яратилаётган шароитлар билан таништириш, хорижий компанияларни мамлакатимизга жалб этиш ва ўзбекистонлик IT ва стартап компанияларнинг Германия бозорига чиқишига кўмаклашишдан иборатдир. Делегациямиз вакиллари, ўз навбатида, Германия бозори ҳақида зарур билимларга эга бўлдилар ва янги алоқаларни ўрнатдилар. Бу стартаплар ва инновацион компанияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги роли ортиб бораётганини кўрсатади. “IT Park Uzbekistan” ва Германиянинг инновацион экотизими ўртасидаги ҳамкорлик ўзбек компанияларининг халқаро бозорларга чиқиши учун янги имкониятлар яратмоқда.


Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш