Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

Сентябрь 19, 2026. 16:30 • 2 дақ

85

ЧАНША, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Чанша шаҳрида “Хунань провинциясининг халқаро биродар шаҳарлари ва ҳамкор ҳудудлари — 2026” ҳамкорлик мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хунань провинцияси Халқ ҳукумати кўмагида ташкил этилган тадбирда 28 та мамлакатдан давлат органлари, савдо-саноат уюшмалари ва компаниялар вакиллари ҳамда дипломатик корпус аъзолари иштирок этди.

Очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Мамажонов қутлов сўзи билан чиқиш қилди. Диққат марказида Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари билан янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўлди.

Тадбир доирасида ҳудудлар ва бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни шакллантиришга қаратилган тармоқ учрашувлари, тақдимотлар ва B2B форматидаги музокаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирнинг асосий мақсади Хунань провинциясининг хорижий ҳудудлар билан савдо-инвестициявий алоқаларини мустаҳкамлаш, бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун самарали майдон яратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишдан иборат бўлди.

Учрашувлар якунлари бўйича ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳамда Хитой вакиллари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш