Ўзбекистон ва Туркия Президентлари музокараларининг натижалари муҳим битимлар билан мустаҳкамланди
Январ 29, 2026. 22:20 • 58 сония
• 53
ТОШКЕНТ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған бугун Қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзоладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Хусусан:
– соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик тўғрисида;
– кончилик саноатида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида;
– халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида;
– махсус иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– ядро хавфсизлиги, жисман ҳимоя қилиш, кафолатлар ва радиацион ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тўғрисида;
– миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатига қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар;
– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
– Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Туркия Олий таълим кенгаши ўртасида баённома;
– Маданият соҳасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
