“Коммерсантъ Weekend”: Тошкентдаги 1912 йилда қурилган тарихий бинода Замонавий санъат маркази иш бошлади

Сентябрь 12, 2026. 10:00 • 2 дақ

10
“Коммерсантъ Weekend”: Тошкентдаги 1912 йилда қурилган тарихий бинода Замонавий санъат маркази иш бошлади

МОСКВА, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Коммерсантъ Weekend” журналида Тошкентда очилган Замонавий санъат маркази ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, бу Ўзбекистондаги биринчи давлат замонавий санъат маркази ва Марказий Осиёдаги кўргазма, таълим, тадқиқот ҳамда маърифий фаолиятни бирлаштирган йирик муассасалардан бири саналади.

Марказ меъмор Вильгельм Гейнцельман лойиҳаси бўйича 1912 йилда барпо этилган тарихий бинода жойлашган. Дастлаб бу ерда трамвай депоси, кейинчалик эса шаҳарнинг биринчи трамвай тармоғини энергия билан таъминлаган дизель электростанцияси фаолият юритган. Бинони реставрация қилиш ишлари Франциянинг “Studio KO” меъморлик бюроси томонидан амалга оширилди.

Журнал лойиҳанинг халқаро ҳамкорлик кўламига алоҳида эътибор қаратган. Марказ ҳамкорлари орасида Гуггенхайм музейи, Тейт Модерн, Помпиду маркази, “Delfina Foundation”, АҚШ Миллий Осиё санъати музейи ҳамда Корея санъат кенгаши бор.

Мажмуа ҳудудида кутубхона ва тадқиқот маркази ҳам фаолият юритмоқда. Ташкилотчиларнинг фикрича, ушбу майдон Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг рассомлари, кураторлари, тадқиқотчилари ҳамда ёшлари ўртасидаги мулоқот масканига айланади.

Шунингдек ўқинг

2027 йилда марказда Зельфира Трегулова раҳбарлигида Илья ва Эмилия Кабаковларнинг кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш