Латвияда ватандошлар ўртасида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Май 15, 2026. 20:25 • 58 сония

66
Латвияда ватандошлар ўртасида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди
Латвияда ватандошлар ўртасида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

РИГА, 15 май. /“Дунё” АА/. Латвияда Ўзбекистон элчихонаси кўмагида мамлакатнинг турли шаҳарларида истиқомат қилаётган, ишлаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақада ўзбек диаспораси вакилларидан ташкил топган 12 та жамоа қатнашди. Турнир ватандошлар ўртасида мулоқот қилиш, тажриба алмашиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди.

Турнир ғолиб ва совриндорлари кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, тадбир доирасида иштирокчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

Ташкилотчилар турнирнинг асосий мақсади ватандошлар бирлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортга бўлган қизиқишни ривожлантириш ва Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришдан иборат эканини таъкидлади.

Мазкур мусобақа диаспоранинг фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш ва хориждаги ўзбекистонликлар ўртасида ўзаро ёрдамни мустаҳкамлашга хизмат қилгани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш