Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташриф якунига етди
Май 15, 2026. 21:15 • 51 сония
• 95
ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркистон шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, унда муҳим ташаббусларни илгари сурди, ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.
Шунингдек, Президентимиз Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамроҳлигида Ўзбекистон томонидан барпо этилган масжидни бориб кўрди ҳамда делегациялар раҳбарлари билан биргаликда Туркистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашувлар ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




