Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди
Август 31, 2026. 14:16 • 52 сония
• 79
ТОШКЕНТ, 31 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси