Ўзбекистон ва Ростов ўртасида туризм соҳасида янги ҳамкорлик лойиҳалари кўриб чиқилди
Август 31, 2026. 18:50 • 2 дақ
• 7
РОСТОВ-ДОН, 31 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Россия туризм соҳаси вакиллари билан онлайн мулоқот ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари, етакчи маҳаллий туроператорлар, Ростов вилояти Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш агентлиги ва ҳудудий туристик компаниялар вакиллари иштирок этди.
Мулоқотда юртимизнинг Россия бозоридаги туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, икки мамлакат туроператорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда россиялик сайёҳлар учун янги туристик маҳсулотлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг маданий-маърифий, тарихий, гастрономик ва зиёрат туризми йўналишлари, шунингдек, хорижий сайёҳларни қабул қилиш учун яратилган замонавий шароитлар тақдим этилди.
Учрашув якунида туроператорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, туристик таклифлар ва ахборот материаллари алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда янги туристик маҳсулотларни шакллантириш ва тарғиб қилиш бўйича B2B музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.
Мазкур мулоқот Ўзбекистон ва Россия ўртасида туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда россиялик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган навбатдаги қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси