Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
Июль 24, 2026. 17:05 • 2 дақ
• 63
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Беларусь етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, туганмас куч-ғайрат, давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.
Ўзбекистон – Беларусь стратегик шериклик муносабатларини Ўзбекистон Президентининг жорий йил 8-9 июль кунлари Минск шаҳрига амалга оширган расмий ташрифида эришилган келишувларни бажариш доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда самарали мулоқотлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Фаол тус олган ҳудудлараро ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси