Logo

ТИВда Австрия элчихонасининг савдо маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Февраль 23, 2026. 18:30 • 30 сония

67
ТИВда Австрия элчихонасининг савдо маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Австрия элчихонасининг савдо бўйича маслаҳатчиси Рудолф Лукавский билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Мулоқотда томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этган. Таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдирган.

Бўлажак қўшма ташрифлар ва турли даражадаги тадбирлар режасига алоҳида эътибор қаратилди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш