Тошкент ва Карачи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Сентябрь 03, 2026. 21:30 • 2 дақ

12
Тошкент ва Карачи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

КАРАЧИ, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугундан бошлаб “Centrum Air” авиакомпанияси томонидан Тошкент ва Карачи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди, деб ҳабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу куни маҳаллий вақт билан соат 04:20 да авиаташувчининг “Airbus A320” русумли самолёти Тошкентдан Карачига етиб келди. Анъанага кўра, ҳаво кемаси Карачи аэропортида сувли арка билан тантанали тарзда кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Синд вилояти раҳбарияти ва маҳаллий ҳукумат расмийлари, Карачидаги дипломатик корпус, Синд туризмни ривожлантириш корпорацияси, туроператорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Унда сўзга чиққан Синд вилояти ҳукумати вакиллари мазкур рейсни Ўзбекистон томонидан икки биродар халқни янада яқинлаштириш, туристик оқимни ошириш ҳамда бизнес-дипломатияни қўллаб-қувватлаш йўлида ташланган навбатдаги амалий қадам сифатида эътироф этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон элчихонаси ва “Centrum Air” раҳбарияти иштирокида Карачи халқаро аэропортида матбуот анжумани ташкил этилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ҳафтасига 8 тага етди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш