Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда

Сентябрь 03, 2026. 21:00 • 2 дақ

37
Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россия шаҳарларида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда

МОСКВА, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россияда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маърифий-маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар мамлакатнинг турли ҳудудларидаги ватандошларни бирлаштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари томонидан Россия пойтахтнинг марказий ва энг гавжум кўчаларидаги медиа-экранларда мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган видеороликлар намойиши ташкил этилди. 31 август куни байрам видеоматериаллари Москванинг марказий қисмидаги ситибордларда сутка давомида намойиш этиб борилди.

Санкт-Петербург. Бош консулхона томонидан консуллик округида истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида “Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!” номли видеочеллендж ташкил этилди. Ўзбекистон Давлат байроғи фонида улар шаҳарларнинг марказий қисмларида ва диққатга сазовор масканларида табрик мурожаатларини ёзиб олдилар. Унда мустақилликнинг тарихий аҳамияти, тинчлик ва эркинликнинг қадри таъкидланиб, мамлакатимиз эришган ютуқлар ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан фахрланишлари билдирилди.

Шунингдек ўқинг

Новосибирск. Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ўзбек улгуржи-тақсимлаш маркази дирекцияси билан ҳамкорликда Сибирда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун байрам тадбири ташкил этди. Бош консул Аслам Акбаров мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар ва хориждаги ватандошларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни қайд этди. Иштирокчилар фуқароларга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдириб, Консулхонанинг уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини юқори баҳоладилар.

Великий Новгород. Ўзбек диаспорасининг фаол вакиллари шаҳар аҳолисига миллий либослар, каштачилик ва ҳунармандчилик санъати намуналари ҳамда мусиқий ва рақс чиқишларини тақдим этган ҳолда байрам тадбирини ўтказдилар. Дастурда ватанга бўлган муҳаббат, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва мустақил Ўзбекистон билан фахрланиш мавзулари алоҳида ўрин эгаллади. Маҳаллий аҳоли вакиллари ўзбек маданиятининг бойлигини, халқимизнинг меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини юқори баҳоладилар.

Владивосток. Ватандошлар иштирокида маърифий-маданий тадбир бўлиб ўтди. Иштирокчиларга Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, хориждаги ватандошларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва хавфсиз миграцияни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, миллатлараро тотувлик ва ўзбек маданиятини оммалаштириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш