Ўзбекистон ва Франция ўртасида гидрометеорология тизимини модернизация қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди

Июнь 10, 2026. 14:30 • 47 сония

62
Ўзбекистон ва Франция ўртасида гидрометеорология тизимини модернизация қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди

ПАРИЖ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги (“Ўзгидромет”) ва Франциянинг “Météo-France International” ташкилоти ўртасида стратегик шериклик тўғрисида келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ҳужжат иқлим ўзгаришига мослашишни кучайтириш ва мамлакат гидрометеорология тизимини модернизация қилишга қаратилган.

Шунингдек, ушбу ҳамкорлик доирасида “Ўзгидромет”нинг гидрометеорология инфратузилмасини комплекс модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва уларни интеграциялаш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, об-ҳаво ўзгаришларини бошқариш ҳамда техник хизмат кўрсатиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш