Ўзбекистон ТИВ Афғонистон ва Покистонни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, имкон қадар вазминлик кўрсатишга ва кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймасликка чақирди
Февраль 27, 2026. 20:41 • 38 сония
• 87
ТОШКЕНТ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан чуқур хавотир билдирган расмий баёнот билан чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ўзбекистон Республикаси Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазиятнинг кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради, – дейилади ҳужжатда. – Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ҳамда кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз. Шунингдек, Ўзбекистон томони юзага келадиган барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида ҳал этилиши лозимлигини яна бир бор таъкидлайди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
