Ўзбекистон ва Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирликлари Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказди

Июль 09, 2026. 18:53 • 2 дақ

81
Ўзбекистон ва Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирликлари Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказди

ТОШКЕНТ, 9 июль. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон ва Шри-Ланка ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ҳамда Шри-Ланка ташқи ишлар, хорижда бандлик ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Аруни Ранаража раҳбарлик қилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Шри-Ланка ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Асосий эътибор иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалаларига қаратилиб, ўзаро ташқи савдо ҳажмини ошириш ва уни диверсификация қилиш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чоралар ишлаб чиқишга келишилди.

Шунингдек ўқинг

Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, таълим, илмий-тадқиқот ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро маслаҳатлушувлар ўтказиш механизмини жорий қилиш тўғрисидаги Англашув меморандуми имзоланди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш