Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хорватияда бўлиб ўтган Дубровник форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади
Июнь 26, 2026. 22:15 • 2 дақ
• 29
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хорватияда бўлиб ўтган юқори даражадаги халқаро анжуманда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ташрифимиз доирасида Дубровник форумида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Аввало, Хорватия Республикаси ташқи ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич Радман жанобларига ушбу форумга таклиф этгани учун самимий миннатдорлик билдирамиз.
Бу йилги форум “Кўп қутблилик даври: кўплаб йўналишлар, ягона келажак” мавзусида ўтаётгани билан аҳамиятлидир. Чунки унда энергетика хавфсизлиги, муҳим хомашё ресурслари учун рақобат, иқлим ўзгариши ҳамда сунъий интеллектнинг глобал тараққиётга таъсири каби долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, энергетика хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган панель сессиясида асосий маърузачи сифатида иштирок этдик.
Дубровник форуми халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий глобал чақириқларга биргаликда ечим излаш ва мамлакатлар ўртасида конструктив мулоқотни ривожлантириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси