Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жазоир тоғ-кон саноати вазири билан музокара ўтказди

Июнь 11, 2026. 23:05 • 1 дақ

33
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жазоир тоғ-кон саноати вазири билан музокара ўтказди

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир тоғ-кон саноати вазири Мурод Ханифи билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Жазоир тоғ-кон саноати вазири Мурод Ханифи жаноблари билан учрашувимиз давомида минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Жазоир табиий бойликлар, геология-қидирув ишлари ҳамда тоғ-кон саноатини ривожлантириш бўйича катта салоҳиятга эга мамлакатлар ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, мазкур соҳани икки томонлама ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталаридан бири сифатида кўрамиз.

Суҳбат чоғида геология-қидирув ишларини биргаликда амалга ошириш, истиқболли конларни ўзлаштириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, минерал хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари юзасидан фикр алмашдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш