Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Декабрь 30, 2025. 14:53 • 31 сония

97
	Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев жаноблари билан конструктив телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Ўтаётган йилнинг асосий ютуқларини муҳокама қилдик ва стратегик ҳамкорлигимиз ҳамда иттифоқчилигимизда мисли кўрилмаган ривожланиш суръатларини мамнуният билан қайд этдик.

Шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган асосий устувор йўналишлар, жумладан, икки ва кўп томонлама ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш