Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сингапур Бош вазири билан учрашди

Июнь 22, 2026. 17:00 • 2 дақ

89
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сингапур Бош вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Cингапур Республикаси Бош вазири Лоуренс Вонг Жаноби Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдик.

Ўзбекистон ва Cингапур иқтисодий тараққиёт, самарали давлат бошқаруви, инновациялар ва инсон капиталига сармоя киритиш соҳаларида муштарак мақсадларга эга эканини таъкидладик.

Cингапурнинг тараққиёт модели ва давлат институтларини шакллантириш тажрибаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан ҳамоҳанг эканини қайд этдик.

Шунингдек ўқинг

Шу нуқтаи назардан, таълим, рақамли трансформация, молия, инновациялар ва замонавий бошқарув соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашдик.

Бугунги музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва янги мазмун билан бойитиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонамиз”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш