Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда икки ва кўп томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар

Июнь 20, 2026. 16:23 • 1 дақ

16
Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда икки ва кўп томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар

 ТОШКЕНТ, 20 июнь. /“Дунё” АА/.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.–  Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик. Шунингдек, турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашдик. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, энергетика ҳамда ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик. Икки ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдик”.

Шунингдек ўқинг

"Дунё" АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш