Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жанубий Корея делегациясини қабул қилди

Июнь 15, 2026. 21:00 • 54 сония

292
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жанубий Корея делегациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /“Дунё” АА/ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Чун И Хэ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чун И Хэни қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш учун савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида улкан имконият мавжудлиги қайд этилди.

Бўлажак олий даражадаги кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик доирасида ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги фаол мулоқотни қўллаб-қувватлаймиз”.

Шунингдек ўқинг

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш