Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси – Лок Сабҳа спикери билан учрашди

Август 04, 2026. 16:00 • 57 сония

151
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси – Лок Сабҳа спикери билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Деҳли шаҳрида Ҳиндистон қуйи палатаси спикери Ом Бирла билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси – Лок Сабҳа спикери, жаноб Ом Бирла билан самимий ва мазмунли учрашув бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашда парламентлараро дипломатиянинг муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдик.

Ом Бирла ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини илиқ хотиралар билан эслаб, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида кўрсатилган юксак меҳмондўстлик ва самимий қабул учун яна бир бор миннатдорлик изҳор этди”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш