Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди
Август 04, 2026. 10:30 • 59 сония
• 94
ТОШКЕНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Кеча Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Субраманьям Жайшанкарнинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Тор доирадаги музокаралардан сўнг делегациялар иштирокида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири, жаноб Субраманьям Жаишанкар билан самимий, очиқ ва сермазмун мулоқотни давом эттирдик, – деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Асосий эътибор давлатларимиз раҳбарлари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси, икки томонлама ҳамкорликни барча йўналишларда изчил ривожлантириш, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларга қаратилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда бошқа истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашдик.
Ишончли ва мунтазам мулоқот ташқи ишлар вазирликларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси