Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Токиода “Ўзбекистон–Япония” парламентлараро дўстлик лигаси раиси билан учрашди

Сентябрь 17, 2026. 13:45 • 2 дақ

96
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Токиода “Ўзбекистон–Япония” парламентлараро дўстлик лигаси раиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Токио шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти ва “Ўзбекистон–Япония” парламентлараро дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Япониянинг таниқли сиёсатчиси, Ўзбекистоннинг яқин дўсти жаноб Таро Асо билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Унинг Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти ва “Ўзбекистон–Япония” парламентлараро дўстлик лигаси раиси сифатида ўзаро муносабатларимизни ривожлантиришга қўшган кўп йиллик ҳиссасини юксак қадрлаймиз.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишда парламент дипломатиясининг муҳим ўрни алоҳида таъкидланди”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш