Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

Июль 20, 2026. 17:00 • 2 дақ

192
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар
“Дунё” АА архивидан олган сурат

ТОШКЕНТ, 20 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар жаноблари билан телефон орқали мазмунли мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларимиз барча жабҳаларда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, олий ва юқори даражада бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик.

Ташқи сиёсий идораларимиз ўртасидаги яқин, ишончли ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Мавзуга оид