Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Қатар элчиси бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди

Июль 17, 2026. 21:20 • 2 дақ

46
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Қатар элчиси бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 17 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошимни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги элчиси, жаноб Ҳасан бин Ҳамза Ҳошимни қабул қилдик”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, олий даражадаги мулоқотлар доирасида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдик.

Элчи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Қатар Давлати собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний Ҳазрати Олийларининг вафоти муносабати билан яқинда Доҳа шаҳрига ташриф буюриб, шахсан билдирган ҳамдардлиги ва таъзияси учун Қатар томонининг самимий миннатдорлигини етказди”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш