Logo

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескинликни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилишга интилиши муштарак эканини таъкидлади

Март 07, 2026. 21:40 • 1 дақ

227
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескинликни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилишга интилиши муштарак эканини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 7 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Истанбулда Туркия ташқи ишлар вазири Хақан Фидан билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Истанбулдаги норасмий учрашуви доирасида ҳамкасбим, Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари юзасидан фикр алмашдик.

Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш манфаатлари йўлида минтақадаги зиддиятни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этишга бўлган умумий садоқатимизни тасдиқладик.

Шунингдек, жорий йил январm ойида Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида бўлиб ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишга қатъий тайёрлигимизни билдирдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш