Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди

Май 20, 2026. 12:55 • 3 дақ

29
Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди
Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди
Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди
Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди
Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди
Минск шаҳридаги ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номидаги ўрта мактабда митинг-реквием бўлиб ўтди

МИНСК, 20 май. /“Дунё” АА/. Минск шаҳридаги Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ғулом Ёқубов номидаги 36-ўрта мактабда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни ҳамда тинчлик ва озодлик йўлида жон фидо қилган совет жангчилари хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Минск шаҳридаги мактаблар ўқувчилари, фахрий меҳмонлар, дипломатик корпус ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросимда МДҲ Бош котибининг биринчи ўринбосари Игорь Петришенко бошчилигидаги МДҲ Ижроия қўмитаси делегацияси, Ҳамдўстлик давлатларининг доимий вакиллари, Минск шаҳри Ленин тумани маъмурияти раҳбарияти, Беларусда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан Игорь Петришенко ҳозирги авлод аждодлар жасорати хотирасини асраб-авайлаши зарурлигини таъкидлади.

­– Биз аждодларимизнинг буюк жасоратини доимо ёдда сақлашимиз керак. Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган ўзбек халқининг жасур фарзанди Ғулом Ёқубов хотираси инсонлар қалбида абадий яшайди. Бу хотирани келажак авлодларга етказиш барчамизнинг бурчимиздир, – деди у.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Игорь Петришенко МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши қарори билан таъсис этилган “Меҳнат шуҳрати шаҳри” фахрий унвони ҳақида ҳам тўхталди. Қайд этилишича, 2025 йилда Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг ўн тўққиз шаҳри мазкур унвонга сазовор бўлган. Улар қаторида Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона шаҳарлари ҳам бор.

Ўз навбатида, элчихона вакиллари ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди. Хусусан, икки миллионга яқин ўзбекистонлик фронтларда жанг қилгани, уларнинг 500 мингдан ортиғи ҳалок бўлгани ва 800 мингдан зиёди яралангани таъкидланди.

Шу билан бирга, уруш йилларида Ўзбекистон фронтнинг муҳим озиқ-овқат базаларидан бирига айлангани, республикага кўплаб завод ва корхоналар эвакуация қилингани қайд этилди. Мамлакатга 1,5 миллионга яқин аҳоли, жумладан, уруш жабрдидаси бўлган ҳудудлардан 200 мингга яқин бола эвакуация қилингани айтилди. Ўзбек оилалари эвакуация қилинган болаларни бағрикенглик билан қабул қилиб, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбир доирасида умумий Ғалаба йўлида курашган Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари – МДҲ давлатлари вакилларининг портретлари намойиш этилди. Улар орасида Ғулом Ёқубов (Ўзбекистон), Ораз Аннаев (Туркманистон), Сундутқали Исқалиев (Қозоғистон), Домулло Азизов (Тожикистон), Жумаш Асаналиев (Қирғизистон), Ҳабибулла Гусейнов (Озарбайжон), Мартирос Нагулян (Арманистон), Владимир Мартинов (Россия), шунингдек, икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Павел Головачёв (Беларус) ҳам бор эди. Иштирокчиларга қаҳрамонларнинг ҳаёти ва жасорати ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида қаҳрамонлар хотираси ёд этилди. Мактаб ўқувчилари тинчлик рамзи сифатида осмонга оқ каптарлар учирди. Маросим сўнггида иштирокчилар 36-мактаб ҳовлисида ўрнатилган Ғулом Ёқубов хотира лавҳаси пойига гуллар қўйди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш