Logo

Лиссабондаги Ўзбекистон-Португалия бизнес форумида барқарор, инновацияларга йўналтирилган ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди

Апрель 09, 2026. 17:09 • 2 дақ

75
Лиссабондаги Ўзбекистон-Португалия бизнес форумида барқарор, инновацияларга йўналтирилган ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди

ЛИССАБОН, 9 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон-Португалия бизнес форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Португалиянинг етакчи компаниялари ва инвестиция доиралари вакиллари – Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган дўстларимизни Ўзбекистон-Португалия бизнес-форумида кўришдан мамнун бўлдик, , – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Глобал иқтисодиётдаги ўзгаришлар шароитида барқарор таъминот занжирларини шакллантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этдик.

Муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, туризм, ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун кучли салоҳият мавжудлигини кўрмоқдамиз.

Шунингдек ўқинг

Форум иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи кучли жиҳатларини юзага чиқарди ҳамда барқарор, инновацияга йўналтирилган ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган умумий қизиқишларимизни намоён этди.

Бизнес-форумни ташкил этишда кўрсатган кўмаги учун Португалия саноат ассоциацияси вице-президенти Ж.Паиш жанобларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш