Наманган гуллар фестивали расман Guinness рекордлари китобидан жой олди!

Май 25, 2026. 10:05 • 2 дақ

12
Наманган гуллар фестивали расман Guinness рекордлари китобидан жой олди!

НАМАНГАН, 25 май. /«Дунё» АА/. Наманган вилояти дунё миқёсида оламшумул натижани қайд этиб, «Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп гул экиш» номинацияси бўйича Guinness рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мафтункор рақамлар ортидаги улкан меҳнат: Эътиборли жиҳати, ўтган йили фестивалга тайёргарлик доирасида вилоят бўйлаб 100 миллион туп гул кўчати экилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич мисли кўрилмаган даражага — 150 миллион тупга етказилди.

Шунингдек ўқинг

Тарихий эътироф: Бугун Наманган шаҳрида гўзаллик ва тароват байрамининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирнинг энг ҳаяжонли лаҳзасида Guinness World Records вакили Шейда Субаси ушбу муваффақиятни тасдиқловчи махсус сертификатни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга топширди.

Шу тариқа, Наманган дунёнинг саноқли шаҳарлари қаторида Guinness рекордлари рўйхатидан жой олди. Мазкур ютуқ мамлакатимиз солномасида унутилмас воқеа бўлиб қолади. Ушбу юксак эътироф нафақат Наманган вилояти, балки бутун Ўзбекистон халқи учун чексиз фахр ва ифтихор намунасидир.
Default Avatar

Материал муаллифи

Shahzoda Kuchkarova

shahzoda@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш