Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Финляндия ва Эстониянинг илғор тажрибасини ўрганди

Май 25, 2026. 09:00 • 2 дақ

142
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Финляндия ва Эстониянинг илғор тажрибасини ўрганди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Финляндия ва Эстониянинг илғор тажрибасини ўрганди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Финляндия ва Эстониянинг илғор тажрибасини ўрганди

ХЕЛЬСИНКИ-ТАЛЛИН, 25 май. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Финляндия ва Эстония давлатларига хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ташриф юртимизнинг Латвиядаги элчихонаси ҳамда Халқаро Нордик университети кўмагида ташкил этилди. Хельсинки шаҳрида ўтказилган учрашувда делегация аъзолари “Meri” боғчаси ва “Vattuniemi” мактаби мисолида Финляндиянинг инклюзив таълим ҳамда болаларни эрта ривожлантириш тизими билан танишди.

Хельсинки шаҳар ҳокимлиги ва “Edulyzer” ташкилоти вакиллари билан кечган мулоқотларда шаҳар бошқаруви ва сунъий интеллект ёрдамида ўқувчилар психологиясини таҳлил қилиш платформалари ўрганилди.

Шунингдек ўқинг

Делегация аъзолари Хельсинки университети раҳбарияти билан педагоглар малакасини ошириш бўйича келишувларга эришиб, Халқаро Нордик университети ва “HY+” ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Таллин шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Эстониянинг таълим соҳасини рақамлаштириш ва электрон ҳукумат йўналишидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. Делегация аъзолари шаҳар ҳукумати, “e-Estonia” брифинг маркази ва Таллин технология университети раҳбарияти билан кўришиб, СИ ва инновацион экотизимларни жорий этиш тажрибасини таҳлил қилиб, “EdTech Testbeds” халқаро анжуманида иштирок этди.

Ташриф якунлари бўйича таълим сифатини ошириш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш соҳаларида Финляндия ва Эстониянинг энг илғор моделларини Тошкент шаҳрида босқичма-босқич татбиқ этиш юзасидан муҳим келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш