Наманган вилояти делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди
Март 29, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 90
ҚОБУЛ, 29 март. /“Дунё” АА/. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Делегация таркибидан ҳоким ўринбосарлари, шунингдек, 30 дан ортиқ йирик ўзбек тадбиркорлари ва инвесторлари ўрин олди.
Ташриф давомида Афғонистон вакиллари билан учрашувлар, конференциялар ва савдо музокаралари ўтказилди.
Делегация, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва хусусий сектор вакиллари билан ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиши кутилаётган Балх ҳам вилоятига ташриф буюради. Бундан ташқари, Мозори Шарифда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси очилиши уларнинг сифати ва хилма-хиллиги намойиш этилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг февраль ойида Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация ҳам Афғонистонга ташриф буюриб бир қатор муҳим учрашувлар ўтказган эди.
Яқин кунларда Ўзбекистоннинг бошқа ҳокимлари ҳам савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Афғонистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Икки давлат вакиллари ўртасидаги бу музокаралар ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси