Ўзбекистон делегацияси Хорватия ташқи ва Европа ишлари вазири билан учрашди

Май 21, 2026. 16:55 • 53 сония

106
Ўзбекистон делегацияси Хорватия ташқи ва Европа ишлари вазири билан учрашди

ЗАГРЕБ, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Хорватияга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Хорватия ташқи ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич-Радман билан учрашув бўлиб ўтди ва унда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Хорватия ТИВ раҳбари Загреб Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг ишончли ва истиқболли шериклардан бири сифатида кўришини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, учрашувда мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлиги ва томонлар уни изчил амалга ошириш ниятида экани қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш