Нидерландияда ахалтака отлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Август 15, 2026. 16:30 • 2 дақ

48
Нидерландияда ахалтака отлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

АШХОБОД, 15 август. /“Дунё” АА/. 4–6 сентябрь кунлари Нидерландиянинг Кроненберг шаҳридаги “Peelbergen” от спорти мажмуасида ахалтака отлари бўйича жаҳон чемпионати ва от спорти мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан отбоқарлар, чавандозлар, олимлар, мутахассислар ва от спорти ихлосмандлари иштирок этиши кутилмоқда.

Уч кунлик дастурдан ахалтака отларининг гўзаллик чемпионати, от спорти мусобақалари, жумладан, дрессаж ва конкур, шунингдек, ахалтака зотини асраш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференция ўрин олган.

5 сентябрь куни чемпионатнинг асосий баҳслари ўтказилиб, турли тоифаларда ғолиблар аниқланади ва энг яхши ахалтака оти номи эълон қилинади.

Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан ахалтака отларининг гўзаллик танлови ва спорт мусобақаларида иштирок этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, тадбир доирасида ахалтака отчилиги билан боғлиқ туркман маданияти, санъати ва ҳунармандчилиги намуналари ҳам намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Тошкентда ахалтака отлари бўйича “Шарқ марвариди – 2026” жаҳон чемпионати бўлиб ўтган ва унинг ғолибларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табриклаган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш