Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Ноябрь 27, 2025. 17:54 • 42 сония
• 213
КОПЕНГАГЕН, 27 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Даниядаги янги элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Раҳматулла Нуримбетов Дания Қироли Фредерик Х га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тантанали маросимдан сўнг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон–Дания муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мулоқот чоғида тоғ-кон саноати, "яшил" энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, иқлим барқарорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Дания 1992 йил 25 январда дипломатик муносабатлар ўрнатган. Раҳматулла Нуримбетов2024 йил 4 декабрда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида Қирол Карл XVI Густавга, 2025 йил 15 майда эса Норвегиядаги элчиси сифатида Қирол Харальд Vга ишонч ёрлиқларини топширган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни илк бор аёл киши бошқаради
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Анқарага етиб келди
Ўзбекистон элчиси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди