Ўзбекистон элчиси Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Декабрь 06, 2024. 10:54 • 42 сония
• 1481
СТОКГОЛЬМ, 6 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов 4 декабрь куни Швеция Қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида турли йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ишбилармонлар ўртасида мулоқотни рағбатлантириш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва "яшил" иқтисодиёт, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари алоҳида урғуланди.
Эслатиб ўтамиз, Элчи Раҳматулла Нуримбетов 15 октябрь куни Швеция пойтахтига ташриф буюрган эди.
У Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланган.
Copyright: Royal Court Sweden/photo Sanna Argus Tirén
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади