О Ён Жин: Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик тобора мустаҳкамланмоқда

Август 25, 2026. 21:55 • 3 дақ

307
О Ён Жин: Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик тобора мустаҳкамланмоқда

СЕУЛ, 26 август. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “The Korea Times” газетаси президенти О Ён Жин мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:

– Ўзбекистон халқига ушбу қутлуғ сана муносабати билан табрик йўллаш мен учун катта шараф. “The Korea Times” жамоаси ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон давлатчиликни мустаҳкамлаш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва халқаро нуфузини юксалтириш борасида муносиб тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бугун Ўзбекистон Марказий Осиёнинг муҳим ва жадал ривожланаётган давлатларидан бири сифатида минтақавий ва халқаро жараёнларда тобора муҳим ўрин эгалламоқда.

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг жадал ривожланаётгани биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакатларни иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, таълим, илм-фан, инновациялар, маданият ва бошқа соҳалардаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган мустаҳкам алоқалар боғлаб туради.

Ишончим комилки, икки мамлакат муносабатларининг мустаҳкам пойдеворини нафақат давлатлараро алоқалар, балки халқларимиз ўртасидаги бевосита мулоқот ҳам ташкил этади. Шу боис оммавий ахборот воситалари халқларимизни янада яқинлаштиришда муҳим ўрин тутади.

“The Korea Times” раҳбари сифатида корейс ва ўзбек жамиятлари ўртасида ўзаро англашувни чуқурлаштиришга ҳисса қўшиш имкониятини юксак қадрлайман. Мамлакатларимизда кечаётган жараёнлар, эришилаётган ютуқлар ва янги имкониятларни холис ва профессионал ёритиш халқларимизнинг бир-бирини яхшироқ англашига, ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон бой тарихий ва маданий меросга, улкан салоҳиятга эга. Мамлакатнинг ёш авлоди эса унинг келгуси тараққиётининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Келгуси йилларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгайиб, янги мазмун билан бойишига ва мамлакатларимиз ҳамда халқларимиз учун янада кўпроқ имкониятлар яратишига ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқига тинчлик, барқарорлик ва янада юксак тараққиёт, халқингизга эса фаровонлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар тилайман.

Икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик тобора мустаҳкамланиб, халқларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч умумий муваффақиятли келажак учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилсин.

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!

Ўзбекистон ва Корея дўстлиги абадий бўлсин!

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш