Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Июнь 28, 2026. 11:30 • 2 дақ

130
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

ДУБАЙ, 28 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси кўмагида БААда оғир вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этилишича, П.Г. ва унинг фарзанди А.З. 2025 йилда мавсумий ишлаш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрига борган. Бироқ молиявий қийинчиликлар сабабли 2026 йил январь ойи бошида Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар харид қилган. Авиарейсларда кечикиш ҳамда Яқин Шарқ минтақасидаги кескин вазият туфайли юртдошимиз мамлакатни тарк эта олмаган. Шунингдек, визасиз юриш муддати тугагани учун оила вакиллари жаримага тортилган.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг БААдаги Бош консулхонаси томонидан Дубай иммиграция хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида мазкур фуқароларнинг мамлакатни жаримасиз тарк этишига рухсат олинди.

Бундан ташқари дипломатик ваколатхона ташаббуси билан БААдаги “Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш” жамғармаси имкониятлари ҳомийлигида ушбу оила аъзолари учун 26 июнь куни “Дубай–Тошкент” йўналиши бўйича авиачипталар харид қилинди ҳамда уларнинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш