Logo

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси муносиб уй-жой билан таъминланди

Март 05, 2026. 09:15 • 2 дақ

163
Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси муносиб уй-жой билан таъминланди
Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси муносиб уй-жой билан таъминланди
Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси муносиб уй-жой билан таъминланди

ДОҲА, 5 март. /“Дунё” АА/. 4 март куни Ўзбекистон элчихонаси вакиллари турли сабабларга кўра Қатарда бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур амалий ва ахборот кўмагини кўрсатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчи Ашраф Хўжаев Доҳа портига ташриф буюриб, “Celestine cruises”кемасида бўлган 71 нафар ватандошимиз билан учрашди. Суҳбат давомида ҳамюртларимизга юзага келган вазият ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати Қатарнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ватандошларимиз хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вазиятдан келиб чиқиб уларни Ватанга қайтариш механизмларини ишлаб чиқаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Қатар туризм ташкилоти билан келишилган ҳолда 91 нафар фуқаромиз муносиб турар-жойлар билан таъминланди.

Читайте также

Элчихона вакиллари “Grand Regal”, “Hampton”, “Jouri Al Murwab” ва “Retaj Al Rayyan” меҳмонхоналарига ташриф буюриб, у ерларда вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларимиз ҳақида аниқ маълумот тўплаб, уларнинг рўйхатини шакллантирди. Бу эҳтимолий эвакуация ёки бошқа ташкилий чораларни мувофиқлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Айни пайтда Қатар ҳаво ҳудуди ёпиқлигича қолмоқда. Мамлакатда бўлиб турган хорижий сайёҳлар қўшимча расмий маълумот берилишини кутишмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш